“Жараёнларни автоматлаштириш ва дастурлаштириш” тўгараги ўз иш фаолиятини бошлади
Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус йўналишлари бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича тадбирлар ташкил этиб келинмоқда. Шу қаторда ТИҚХММИ Қарши филиалимизнинг “Умумтехник фанлар” кафедраси ўқтувчилари томонидан “Жараёнларни автоматлаштириш ва дастурлаштириш” номли тўгарак ўз иш фаолиятини бошлади. Ушбу тўгарак филиалимизнинг иқтидорли талаба-ёшларни таълим жараёнида ёшларга тақдим этилаётган бундай имкониятлар эртамиз эгалари бўлган ёш авлоднинг ўз салоҳиятини тўла намоён этиши, ўзи танлаган касб бўйича ўқиши, ишлаши, ҳаётда ўз ўрнини топиб олиши ва жамият равнақига муносиб ҳисса қўшадиган мутахассислар бўлиб етишиши учун мустаҳкам пойдевор яратади.
ТИҚХММИ матбуот хизмати