Аёллари эъзозланган эл
Бутун дунёда 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни сифатида нишонланиши замирида олам олам маъно мужассам. Аёл бир қўли билан бешикни, иккинчи қўли билан эса дунёни тебратишга қодир бўлган муҳтарама зот ҳисобланади. Шу боис, истиқлол йилларида юртимизда хотин-қизларимизга чексиз ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилиб, уларнинг жамиятимиз ҳаётида тутган ўринлари йилдан-йилга фаоллашиб бормоқда. 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан “Гидромелиоратив ишларни механизациялаш” факультетида институт ректорининг байрам табриги факультет талаба-қизларига ҳамда аёл профессор-ўқитувчиларга ўқиб эшиттирилди. Факультет декани Б.Норов ҳамда Халқаро алоқалар бўйича проректор А.Салохиддинов факультетимиз жамоаси аёлларини байрамлари билан қутлар экан, уларга соғлик-саломатлик тилаб ва ўз меҳнати ва фидоийлиги билан бошқаларга ўрнак бўлаётган бир гуруҳ хотин-қизларга эсдалик совғаларини топширди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати