Хушхабар

“Гуманитар фанлар” кафедраси профессори, устозимиз Назаров Қиёмиддин Нормирзаевич Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрациясининг 2021 йил  4 мартдаги АФ–213 сонли фармойиши билан “Мамлакатимизда маънавий-маърифий соҳада янги тизим яратиш, жойларда тарғибот-ташвиқот ишларининг самарадорлигини оширишга кўмаклашиш бўйича Республика экспертлар гуруҳи” доимий аъзолигига тайинланди. Ҳукуматимиз томонидан институтимиз профессор-ўқитувчиларига кўрсатилаётган эътиборни қадрлаймиз. Институтимизда маънавий-маърифий соҳага масъул бўлган барча профессор-ўқитувчилар номидан устозимизни ушбу юксак эътироф билан чин юракдан муборакбод этамиз.

 

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ахбороти

ТИҚХММИ матбуот хизмати