Ахборот-ресурс марказида “Китобхонлик ҳафталиги”

Жорий йилнинг 9 апрель куни  Хотин-қизлар  масалалари бўйича кенгаши раиси З. К. Исмаилова бошчилигида  кенгаш аъзолари  “Китобхонлик ҳафталиги” доирасида Ахборот-ресурс маркази томонидан «Китоб - инсон маънавияти кўзгусидир» рукни остида ташкил этилган “Китоблар кўргазмаси”га ташриф буюрдилар. Кенгаш аъзолари кўргазмада намойиш этилган ўқув, ўқув-услубий, илмий адабиётлар, шу жумладан ўзбек ва жаҳон адабиётининг дурдона асарлари билан яқиндан танишиб чиқдилар.

Ташриф давомида Хотин-қизлар масалалари бўйича кенгаш аъзолари институт томонидан ташкил этилган Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон қаҳрамони ва жамоат арбоби Абдулла Орипов музейини томоша қилдилар. Шоир Абдулла Орипов ҳаёти ва ижодини ёритиб берувчи экспонатлар ва суратлар уларда жуда катта таассурот қолдирди.

 


ТИҚХММИ матбуот хизмати