Замин тилсимларидан лавҳалар

«Ирригация ва мелиорация» кафедраси доценти Адҳам Маматалиев раҳбарлигида «Сув хўжалиги ва мелиорация» таълим йўналиши 402-гуруҳ талабалари Тошкент шаҳридаги Геология музейига ташрифни амалга оширдилар. Ташрифдан мақсад талабаларни мамлакатимиз геология соҳасининг ютуқлари билан таништириш, бу соҳадаги билимларини бойитиш ва кенгроқ маълумотларга бўлиш имкониятини яратишдан иборат эди.

Музейлар маънавий етук, комил инсонни тарбиялашда ўзига хос ўрин тутади. Барчамизга маълумки, музейларда сақланаётган ноёб экспонатлар орқали фуқароларда, айниқса ёш авлодда миллий ва умуминсоний қадриятлар, бебаҳо тарихий ва маданий меросга ҳурмат, ғурур ва ифтихор, Ватанга садоқат ва муҳаббат туйғуларини тарбиялаш ва кучайтириш муҳим аҳамиятга эга.

Геология музейининг кўргазмалар залларида дунё аҳамиятига молик бўлган Республикамизнинг ноёб геологик мероси экспозициялари мавжуд. Музейнинг залларида экспонатлар ва бошқа кўргазмалар материаллари намойиш этилади. Ҳар бир музейга келувчилар музейдаги сақланиб қўйилган тарихий обидаларни ҳамда табиий бойликларнинг ноёб турларини кўриб, ўзида юртига нисбатан ғурур туйғусини ҳис қиладилар. Бу эса баркамол авлоднинг шаклланишида алоҳида аҳамият касб этади. Талабалар музей экспонатларини мароқ билан томоша қилдилар. Бу ташриф талабаларда катта таассуротлар қолдирди.

 

ТИҚХММИ матбуот хизмати