“Амир Темур-фахримиз, ғуруримиз”
2021 йил 9 апрель куни ТИҚХММИ маърузалар залида Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 685 йиллиги муносабати “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультети профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари учун “Амир Темур-фахримиз, ғуруримиз” мавзусида маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультети декани Р.Хакимов, “Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат” бўлими бошлиғи З.Хайдаров ҳамда “Гуманитар фанлар” кафедраси ўқитувчиси Л.Бахтиёровлар иштирок этишди.
Иштирокчилар учун “Гуманитар фанлар” кафедраси ўқитувчиси Л.Бахтиёров Ўзбек давлатчилиги тарихида жуда катта ўрин тутган, саркарда, ҳукмдор, илм-маърифат, санъат ва маданият ҳомийси Амир Темур шахси ва фаолияти шунингдек, дунё тарихи ва цивилизациясида муҳим ўрин тутганлиги тўғрисида талабалар учун маъруза қилди. Амир Темур шахси ва унинг фаолияти бугунги ёш авлод маънавиятида ва тарбиясида ватанпарварлик, садоқат ва келажакка катта ишонч билан қадам босишларида муҳим аҳамият касб этади. Маъруза қизғин савол-жавоблар остида ўтди.
“СХТЭ ва Б” факультети декани ўринбосари Ж.Турдиев маълумоти
ТИҚХММИ матбуот хизмати