Фахрийлар хонадонига ташриф

Умрни оқар сувга қиёслашади, ўтган бир лаҳзани ҳам ортга қайтариб бўлмайди. Лекин қилинган ишлар, эзгу амаллар, йиллар ўтсада доим тилларга олинаверади.  9 май –“Хотира ва қадрлаш куни” мамлакатимизда умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланади. Ушбу байрамни институт раҳбарияти ҳам ўз ташаббуслари билан кафедраларда уриш қаҳрамонлари ва Фронт ортида шижоат кўрсатган кексаларимизни эслаб, хонадонларига ташрифлар уюштирилди.

Жумладан, 9 май куни “Ер ресурсларини бошқариш” факультети декани муовини Ҳ.Эшова ва Геодезия ва геоинформатика кафедраси мадири И.Мусаев, кафедра профессор-ўқитувчилари М.Ражаббаев ва Ў.Мухторовлар “Геодезия ва геоинформатика” кафедрасининг собиқ профессори Сатторхон Ибодуллаевнинг қутлаш, ҳолидан ҳабар олиш учун шифохонага боришди. Институт ректори номидан байрам билан табриклашди ҳамда институт томонидан берилган совғаларни етказишди. Бу ташрифдан жуда мамнун бўлган Сатторхон Ибодуллаев бизга ва институт раҳбариятига ўз миннатдорчиликларини айтиб хурсанд бўлди.

 

ЕРБ факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳуррият Эшова ахбороти

Институтнинг матбуот котиби Раҳимбой  Жуманиёзов