Филиалда шараф тасмалари тарқатилди
Тошкент ирригатция ва қишлоқ хўжалигини механизатциялаш муҳандислари институти Қарши филиалида доимий равишда 1-жуфтлик дарслари Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳиясини ижро этиш билан бошланиб келинмоқда. Ҳар ҳафтанинг жума куни талабаларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари самарадорлигини ошириш мақсадида давлат мадҳияси биргаликда жўр бўлиб ижро этилмоқда. Жорий йилнинг 7- май куни ҳам ушбу анъанани давом эттирган ҳолда соат 8 00 да филиал ҳовлисида талабалар томонидан давлат мадҳияси биргаликда жўр бўлиб ижро этилди.
9-май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан фаол талаба-ёшлари томонидан Тошкент ирригатсия ва қишлоқ хўжалигини механизатсиялаш муҳандислари институти Қарши филиали ҳудудида Шараф тасмалари тарқатилди. “Хотира бор экан, миллат барҳаёт” шиори остидаги ушбу эзгу ташаббусда йўл-йўлакай учраган талабаларнинг кўксиларига шараф тасмалари тақиб қўйилди.
Акцияда филиалимиз директори, профессор-ўқитувчилар ва талабалар иштирок этишди. Мунтазам ташкил этилаётган ушбу тадбирда филиалимиз директори З.Муқимов, директор ўринбосарлари Д.Қувватов, Ҳ.Равшанов, барча бўлим бошлиқлари, профессор-ўқитувчилар иштирок этишди.
Филиал матбуот котиби Фаррух Нажимов ахбороти
ТИҚХММИ матбуот хизмати