ҚУТЛУҒ УСТОЗ УЛУҒ ЁШДА

Авваломбор, муборак ёшга етиш қийин, етганда ҳам обрў, эътибор ва эъзоз билан ўша довонни забт этишнинг ўзи бўлмайди. Эл-юртига садоқатли, жамоадошлари эҳтиромига сазовор, оилапарвар инсонлар учун бундай довонлар ҳеч нима. Илм-фанни ўз қисматига айлантирган, фидойи олима, устоз, мураббий, хокисор инсонлардан бири  Муҳайё опа Шоумаровадир.

Олий таълим учун М.Шоумарова “Қишлоқ хўжалиги машиналаридан практикум” ўқув қўлланмасини ёзиб чоп этди. Бундан ташқари коллежлар учун 15 дан ортиқ дарслик ва ўқув қўлланмалар яратган. М. Шоумарова факультетдаги ёш ўқитувчиларга методик ёрдам бериб, улар учун очиқ дарслар, муаммоли маърузалар ташкиллаштириб амалий ёрдам бермоқда. Талабалар ва ёш ўқитувчиларни миллий қадриятларини эъзозлаш руҳида тарбиялаш мақсадида турли анжуманларни уюштириб ўтказиб келмоқда.

М. Шоумарова билимдон тадқиқотчи ўзига ҳамда ҳамкасбларига нисбатан ўта талабчан механизатор олима. Ўз касбий маҳоратини ошириш устида узлуксиз ишлайдиган, камтарин меҳнатсевар инсон, ёшларнинг ғамхўр мураббийси. М. Шоумарова “Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш” факультети, институт рейтингини кўтариш устида тинмасдан фаол хизмат қилаётган шахсдир.  Ўзгараётган она юрти, Ўзбекистонни тез ривожланишига чарчамасдан, тинмасдан улуш қўшаётган олима-ўқитувчидир. 80 ёшингиз муборак бўлсин, қадрдон устоз!

 

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов