“Биз соғлом турмуш тарафдоримиз”

Жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиш ҳамда соғлом турмуш тарзи бўйича ҳаётий кўникмаларни шакллантириш орқали ҳар биримизда касалликка қарши кучли иммун тизими пайдо бўлишини таъминлаш, зарарли одатлардан воз кечиш, тўғри овқатланиш тамойилларига амал қилиш, оммавий жисмоний фаоллик тадбирларини тизимли ва самарали ташкил қилиш ҳамда талабаларни бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида жорий йилнинг 9 июн куни ТИҚХММИ Қарши филиали профессор-ўқитувчилари ҳамда ҚХМ таълим йўналиши 2-курс талабалари ўртасида “Биз соғлом турмуш тарафдоримиз” шиори остида спортнинг мини футбол тури бўйича  “футбол куни” ўтказилди.

Дастлаб, ўйин қизғин эҳтиросларга бой тарзда бошланди. Ҳисобни биринчи бўлиб талабалар жамоаси очган бўлса, орадан беш дақиқа ўтмай профессор-ўқитувчилардан ташкил топган жамоа ярим ҳимоячиси Ж.Шоназаров узатган узатмани, жамоа ҳужумчиси Б.Меҳрочев қабул қилиб, голга айлантирди. Ушбу ўйинда талабалар ҳам ўз маҳоратларини кўрсатишди. Қизғин кечган футбол ўйинида ҳар иккала жамоанинг ҳам қўли баланд келди ҳамда ўйин якунида ҳисоб дуранг билан тугади.

Филиал профессор-ўқитувчилари ва талабалари спортга жалб қилиш ишлари мунтазам равишда амалга оширилишини ҳамда қолган барча талабаларни ҳам спорт ўйинларига қамраб олишга келишиб олишди. "Математика ва табиий фанлар" кафедраси ўқитувчиси Илҳом Ғаниев ахбороти

 

ТИҚХММИ матбуот хизмати