Темурийлар тарихига назар
“Экология ва сув ресурсларини бошқариш” кафедраси стажер-ўқитувчиси З.Ш.Шарипжонова «Гидромелиорация» факультетининг “Сув таъминоти муҳандислик тизимлари” таълим йўналиши 1 курс 106-гуруҳ талабалари билан 2019 йил 7 сентябрь куни “Темурийлар тарихи” давлат музейига ташриф буюрдилар.
Талабалар бобокалонимиз, буюк саркарда Амир Темурнинг бутун умри давомида қилган улкан ишлари, жумладан, илм-фан, маданият ва ҳарбий соҳалардаги саъй ҳаракатлари ҳақида маълумот олишди. Музейга ташриф мобайнида талабалар Темурийлар шажараси, даврнинг турли хил тангалари, сопол буюмлар, ҳарбий соҳада ишлатилган буюмлар ҳамда Темурийлар даврида барпо этилган саройлар тўғрисида маълумотлар олишди. Шу билан бир қаторда музейдаги экспонатлар олдида эсдалик учун суратга тушишди.
Институт Матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов