Илмий тадқиқот натижалари
Бугун “Ер ресурсларини бошқариш” факультетида илмий-тадқиқот фаолиятини ташкиллаштириш, илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш, иқтидорли талаба-ёшлар билан ишлаш, илмий-тадқиқот натижаларини ўқув ва ишлаб чиқариш жараёнига жорий этиш юзасидан 2018 йилда амалга оширилган ишлар бўйича ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.
Ушбу ҳисобот йиғилишида факультет жамоаси 2018 йилда давлат бюджети, Республика гранти ва хўжалик шартномаси бўйича илмий-тадқиқот ишларида фаол иштирок этишганлиги ва шу билан бирган бажарилган илмий тадқиқот ишларининг натижаларини амалиётга ва ўқув жараёнига татбиқ этиш, илмий, илмий-педагогик ва кадрлар тайёрлаш, иқтидорли талабалар билан ишлаш йўналишларида тегишли натижаларга эришилганлиги тўғрисида йиғилганларга маълумотлар берилди.
Шунингдек, 2018 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузасида белгиланган вазифаларга мувофиқ малакали кадрлар тайёрлаш, баркамол ёшларни тарбиялаш, ўқув жараёнини маънавий-маърифий ва илмий тадқиқот ишлари билан узвий боғлаб олиб бориш, талабаларнинг ижодий дунёқарашини такомиллаштириш, Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, қишлоқ ва сув хўжалигини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш талабларига мос келадиган мутахассислар тайёрланмоқда.
Шу билан бирга йиғилишда факультетда фаолият олиб бораётган 4 та кафедра, хусусан "Ердан фойдаланиш" кафедраси, "Геодезия ва геоинформатика" кафедраси, Давлат кадастрлари кафедраси, Олий математика кафедралари бўйича қилинган ишлар тўғрисида қисқача маълумот берилди. Йиғилиш сўнгида факультет бўйича бажарилган илмий тадқиқот натижалари бўйича ҳисобот тасдиқланди ва 2019 йилга режалаштирилган ишлар муҳокама қилинди.
ЕРБ факультетининг Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Ҳ.Эшова ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов