Таълим замиридаги ташриф

7 октябр куни Тошкент Ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти “Магистратура” бўлими 5А450502 - “ГМТФ” мутахассислиги 2-курс 16-гуруҳ магистрантларининг илму таълимга эътибори кучли. Улар ўзларига бириктирилган “ГМТФ” кафедрасининг “Чирчиқ-Оҳангарон” ИТҲБ қошидаги “Бўз-сув” ирригация тизими бошқармасидаги филиалида бўлишди. Кафедра доценти Аманов. Б томонидан ташкил этилган кўчма дарсда иштирок этишди.  Шунингдек, “Калкауз” каналининг бош иншоотига ҳам ташриф буюриш давомида магистрантлар ўзларининг назарий билимларини амалиёт жараёнида мустаҳкамлашди. 

«Гидромелиоратив тизимлардан фойдаланиш» кафедраси доценти Баxодир Аманов аxбороти
Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов