Йўқотилмас бойликка йўл китобда
“Гидравлика ва гидроинформатика” кафедраси ассистенти Д.Ш.Аллаёров бошчилигида «Гидромелиорация» факультетининг
“Сув хўжалиги ва мелиорация” таълим йўналиши 101-гуруҳи талабалари шаҳримизнинг “Expo-centr” кўргазмалар павильонида бўлиб ўтган “Tashkent Book Fest – 2019” халқаро китоб кўргазма-ярмаркасига ташриф буюришди.
Ташриф давомида талабалар кўргазмага қўйилган турли давлатларнинг буюк ва бой маданий меросини ва тарихини ўзида мужассам қилган адабиёт дурдоналари билан танишишди.
“Гидравлика ва гидроинформатика” кафедраси мудири А.Арифжанов ахбороти
Институт матбуот хизмати раҳбари Р.Жуманиёзов