Талаба мажбурияти ва педагог масъулияти

Ҳар иккаласи уйғун бўлгандагина таълим тизгини ва тизими ўз ўрнида бўлиши аниқ. "Ўзбекистон" телеканали орқали эфирга узатилган "Йўлчироқ" кўрсатувида иштирок этган институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов институтимизнинг талабалари билан таълим ва тарбиянинг ҳар бир инсон ҳаётидаги ўрни борасида бошловчи билан қизғин суҳбат олиб борди.
Ҳар бир инсон ҳаётида қизил, сариқ, яшил чироқлар бўлиши тайин. Қизилини сабр билан, сариғини огоҳлик ва тайёргарлик билан, яшилини мақсадли ҳаракат билан амалга ошириш ақл-идрокни, фаҳм-фаросатни талаб этади.
Мажбурият ва масъулият ўз ишини сидқидил бажариш билан боғлиқлигини талабалар турар жойида истиқомат қиладиган студентлар ҳис этиш асносида кўрсатувда ўз мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.
 

     

 

"Гуманитар фанлар" кафедраси ўқитувчиси Баҳриддин Муқимов ахбороти