“Замонавий автоматлаштириш қурилмалари”

Замон тараққий этгани сайин техника технологияга бўлган талаб орта боради, бу эса мутахассисларга ўз устиларида ишлаш, янгиликлар яратиш ва шу билан бирга уларни амалиётда қўллаш вазифасини юклайди.

5311000 “Технологик жараёнлар ва ишлаб чикаришни автоматлаштириш ва бошқариш” бакалавриат йуналиши 1 босқич талабаларига “Технологик жараёнлар ва ишлабчиқаришни автоматлаштириш вабошқариш кафедраси доцентит.ф.н., Газиева Раъно Тешабаевна Мутахассисликка кириш фанидан Гидротехника иншоотлари, сув омборлари, насос станцияларининг автоматик ростлаш тизимларида қўлланувчи замонавий автоматлаштириш қурилмаларимавзусида Очиқ маъруза ўқиди. Маърузада Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти факультети декани Исаков Абдусаид Жалилович, Ўқув-услубий бошқарма ходимлари ҳамда кафедра профессор-ўқитувчилари иштирок этишди.

 

Маъруза ўқитувчи талабаларга замонавий технологик ишлаб чиқаришжараёнларини ҳамда қуйидагиларни тушинтириб ўтди:

-сув хўжалигидаги технологик жараёнларни нодаврий дискрет транспорт ҳаракатли йўналишдаги узлуксиз ҳаракатни бирлашган ёки бир-бирига боғлиќ бўлмаган ҳаракатли йўналишга ўтказиш асосида доимий равишда такомиллаштириш.

-сув хўжалигини автоматлаштириш соҳасида жаҳон тажрибасини илмий асослаб, технологик жараёнларни автоматлаштиришнинг оптимал ҳажми, узлуксизлигини таъминлаш; бошқарув алгоритмлари ва автоматлаштириш усулларини такомиллаштириш, серияли автоматика воситаларини қўллаш;

  сув хўжалиги автоматлаштириш объектларининг статик ва динамик хусусиятларини, математик тавсифини аниқлаш (моделлаштириш).

  сув хўжалигида қўлланувчи ноэлектрик  катталикларни назорат қилишда қўлланувчи ўзгарткичларни қўллаш мақсадида бошқарув қурилмалари билан объект орасидаги назорат қилинувчи катталикларнинг бир-бири билан боғлиқлигини ўрганиш (физик хусусиятлари, электрик, оптик, акустик, иссиқлик, механик ва ҳ.к).

Автоматлаштириш нуқтаи назаридан қараганда сув хўжалиги учун янги агрегатлар, машиналар тизимини ишлаб чиқиш.

Маърузачи ўз маърузасини талабалар билан ўзаро мулоқот асосида, талабаларнинг фикр-мулоҳазаларини тинглаб, тўлдириб ўтди.

Мавзу сўнгида талабалар ва стажёр-ўқитувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

   

 

 

 

Ўқув-услубий бошқарма услубчиси Мафтуна Тошева ахбороти