Темурийлар тарихи талабалар шуурида
Зиёратгоҳ ва муборак қадамжоларга ташриф буюрар экансиз, унда инсон руҳиятининг покланиши, улуғ аждодлардан ички куч ва ғайрат олиш ҳисси борлигига шубҳа йўқ. Шундай экан, зиёрат билиш ва англаш бобида катта маълумотлар манбаидир. Ватанимиз ифтихори буюк саркарда, соҳибқирон Амир Темурнинг ҳаёти ва юришлари, марказлашган давлат учун олиб борган саъйи ҳаракатлари билан талаба ёшларни яқиндан таништириш, бобомиз буюк саркарда сиймосида ёшлар қалбида ватанга бўлган муҳаббатни янада кучайтириш мақсадида “Гидромелиорация” факултетининг 413-гуруҳ талабалари мураббийси Б.Муқимов раҳбарлигида Темурийлар тарихи давлат музейига ташриф уюштиришди.
Саёҳат давомида талабалар руҳан тетиклик ва ватанга бўлган муҳаббат ҳисларини ана шундай зот сиймосида тасаввур этдилар. Соҳибқирон гўё аждодларга муносиб бўлинг азиз авлодларим деган даъват билан ёшларга мурожаат қилгандек бўлди.
“ГМ” факултетининг ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Хайрулла Тўйчиев ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов