Долзарб мавзудаги давра суҳбатлари

9 декабр куни  2 - Талабалар турар жойига Ёшлар билан ишлаш декан оринбосари О. Рўзибойев ташаббуслари билан ИИБ ХПБ профилактик инспекторлари лейтенант  Темур Эгамбердийев, Дониёр Зариповлар таклиф этилди.

"Стоп коррупция" ва "Пиротехника воситалари" мавзусида  давра суҳбати болиб ўтди.  Коррупсия кўринишидаги қонунбузарликларга барҳам бериш учун, биринчи галда, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини, қолаверса, коррупцияга қарши муросасизлик муҳитини кучайтириш асосий мезонлардан бири эканлигига тўхталиб ўтди. Нотиқ ўз сўзида мазкур жиноятнинг олдини олишда ҳамкорлик зарурлигини уқтирди.

Аксарият ҳолларда пора бериш ташаббуси айнан фуқароларнинг ўзидан чиқаётганлигини мисоллар асосида кўрсатиб берди. Жамиятни ҳалол ва коррупсиядан холи ҳудудга айлантиришга барча бирдек масъул ҳамда порахўр кимсаларга қарши курашишда талабаларнинг ҳаракати асосий кучга эга бўлишини англаб етиш шартлигини қайд этди.

Тадбир сўнгида талабалар томонидан берилган саволларга мутахассислар жавоб беришди. Шунингдек, Пиротехника воситалари ҳақида ҳам тўхтаб ўтилди. Оммавий ахборот воситалари пиротехника воситаларининг ноқонуний айланиши ҳолатлари, бу қандай аянчли оқибатларга олиб келиши ҳақида маълумотлар бериб турилгани сир эмас. Тадбир ташкиллаштиришда Тарбиячи-педагог психолог Сагдуллайева Дилором фаол иштирок этди. ГИМ, ГТС талабалари қатнашишди

“Гидротехника қурилиши” факултети талабаси 2-сонли ТТЖ кенгаш а'зоси Абдулазиз Шомуродов ахбороти

Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов