Фойдали маслаҳт тарзида

      Бугун 9 декабрь ТИҚХММИ ҚХМ факультети 1 – курс талабалари билан 8 – маърузалар залида институт психологи М.К. Мухамедова иштирокида “Психолог билан танишув” тадбири ўтказилди. Тадбирни ҚХМ факультети ёшлар билан ишлаш декан ўринбосари  Ҳ. Бойматов ўз кириш сўзи билан очиб, сўз навбатини ҚХМ факультети декани Қ. Шаввазовга берди. Қ. Шаввазов талаба ёшлар учун келажакда дастуриламал бўлиб хизмат қиладиган нутқ сўзлади. Институтда талабалар учун яратилган шарт-шароитлар билан талабаларни таништириб ўтди ва талабаларга тезлик асрида инсонлар ҳаётида психолог мутахассисининг ўрни нақадар муҳимлиги ҳақида сўз юртиб, сўз навбатини институт психологи М.К. Мухамедовага берди. М.К. Мухамедова институт психологининг вазифалари ва институтда олиб борадиган фаолияти тўғрисида талабаларга батафсил тушунча бериб ўтди. Ва барча талаба ёшларга соғлом турмуш тарзида яшашнинг нақадар муҳимлиги, стресс ва депрессия ҳолатидан узоқ юриш сирлари ҳақида сўз юритди.    Йиғилиш сўнгида талабалар институт психологи ва факультети ёшлар билан ишлаш декан ўринбосарига ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди. “Институт психологи фаолияти” тўғрисидаги варақалар тарқатилди ва барча талабаларга “Психолог маслаҳати” каналига аъзо бўлиш тавсия қилинди. Тадбир қизғин тарзда ўз якунига етди.    

 

 

Институт психологи М.К. Мухамедова ахбороти

ТИҚХММИ матбуот хизмати