Конституция - бахт қомуси
Жорий йилнинг 7 - декабрь куни “Ер ресурсларини бошқариш” факультетида эрта тонгдан ҳар бир гуруҳнинг Ёшлар иттифоқи етакчилари дарвоза ёнида қатор бўлиб саф тортишди. Сабаби эртага 8 декабрь Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилинган куни. Шу муносабати билан ҳар бир гуруҳ етакчилари махсус нишонлар тайёрлаб, профессор ўқитувчилар ва талабаларга байрам кайфиятини улашди. Шундан сўнг факультетнинг маърузалар залида Ўзбекистон Республикасининг асосий қонуни, олий қомусимиз бўлмиш Конституциямизнинг 26 йиллик муносабати билан факультетимизнинг иқтидорли талабалари ўртасида “Сиз қонунни биласизми” шиори остида тадбир бўлиб ўтди. Тадбир жуда қизиқарли тарзда ўтди. Унда иштирок этган талабаларни факультет декани З. Муқимов томонидан фахрий ёрлиқлар топширилди.
ЕРБ факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳуррият Эшова ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов