"Эрта никоҳ ва оилавий ажралишларнинг олдини олиш", "ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш" мавзусида семинар-тренинг
Жорий йилнинг 8 октябр куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Хотин-қизлар маслаҳат кенгаш раиси Исмаилова Зухра Карабаевна ташаббуслари билан Ўзбекистон Республикаси “Афросиёб” номли психологик хизмат кўрсатиш маракази билан ҳамкорликда "Эрта никоҳ ва оилавий ажралишларнинг олдини олиш", "Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш" мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.
Семинар-тренингни З. Исмаилова кириш сўзи билан очиб, эрта никоҳ оқибатлари ҳозирги кунда давлат сиёсати даражасида олиб борилаётганлигини таъкидлади. Кейинги маърузачи Ўзбекистон Республикаси “Афросиёб” номли психологик хизмат кўрсатиш маркази директори, психолог, психотерапевт Зебинисо Ахмедова ўзининг долзарб мавзудаги маърузаси билан иштирокчиларни баҳраманд этди. Тадбирда институтимизнинг талаба-қизлари ҳам фаол иштирок этди. Семинар-тренинг якунида профессор-ўқитувчиларимиз томонидан савол-жавоблар бўлиб ўтди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати