Миллий армия - менинг армиям

ТИҚХММИ Қарши филиалида “Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими” томонидан 2020 йил 10 январь куни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда 14- январ Ватан ҳимоячилари куни  муносабати билан “Армия – тинчлик ва осойишталик рамзи” ва “Миллий армия байрами – менинг байрамим” мавзуларида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирни илмий ишлар ва инновациялар бўйича директор ўринбосари Х.Равшанов очиб берди. Тадбирда Республика “Маънавият ва маърифат” маркази Қашқадарё вилоят бўлими раҳбари ўринбосари Л.Қамбаров, Қашқадарё вилояти Хонобод қўрғони 15473-Ҳарбий қисм командирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари майор А.Нишонов ва   20 рафар ҳарбий қисм аскарлари, 63226-Ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиси капитан Ш.Жабборовлар қатнашдилар.

Тадбирда сўзга чиққан Республика “Маънавият ва маърифат” маркази Қашқадарё вилоят бўлими раҳбари ўринбосари Л.Қамбаров, 63226-Ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиси капитан Ш.Жабборовлар йиғилганларни ушбу қутлуғ кун билан чин дилдан самимий муборакбод этишди.  Тадбирда ҳарбий аскарлар томонидан тайёрлаб келинган бадиий ва ҳарбий руҳдаги саҳна кўринишлари намойиш этилди. Тадбирда ТИҚХММИ Қарши филиалига  ташриф буюрган ҳарбий қисм офицер ва аскарларига филиал жамоаси томонидан эсдалик совғалари берилди.

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Б.Рўзиқулов ахбороти

ТИҚХММИ матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов