Англаш ва амал қилиш туйғуси билан

Ўзбекистон Республикаси Президенти 24 январь куни мамлакатимиз Парламентига ҳар йилги мурожаатномаси билан чиқди. “ҚСХЭТ” факультети “Электр таъминоти ва қайта тикланувчан энергия манбалари” кафедраси профессор-ўқитувчилари ва талабалари билан Президентимизнинг парламентга Мурожаатномаси тўғрисида давра суҳбати ўтказилди. Мурожаатномадаги: “Илм йўқ жойда тўғри йўлдан адашиш бўлади, илм – бизга ҳаводек зарур, энг катта бойлик – ақл-заковат, энг катта қашшоқлик бу – билимсизликдир.”, - деган пурмано ўгитларни барчамиз англамоғимиз даркор. Шу билан бир қаторда Мурожаатномода бугунги кунда дунёда бўлиб ўтаётган хавф-хатарлар ҳам алоҳида эътироф этилди.

Шунингдек Мурожаатномада келтирилган қуйидаги масалалар юзасидан суҳбатлашилди: Янги мактаблар, шу жумладан хусусий мактабларни қуриш, мавжудларини таъмирлаш давом эттирилади. Ўқитувчиларнинг малакасини ошириш ва уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш масаласи ҳал этилади. Янги профессионал таълим тизими йўлга қўйилади. Мактаб битирувчиларини олий таълим билан қамраб олиш даражасини 2020 йилда камида 25%га ва келгусида 50-60%га етказиш лозим. Олий ўқув юртларига талабалар қабул қилиш давлат грантлари 2 баробар кўпайтирилади, Қизлар учун алоҳида грантлар ҳам ажратилади. Олий таълимда ўқув жараёни кредит-модуль тизимига ўтказилади, олий ўқув юртларини ўзини ўзи молиявий таъминлашга ўтказилади, камида 5 та олий таълим муассасаси трансформация қилинади.

 

“Қишлоқ ва сув хўжалигини энергия таъминоти” факультети  Хотин-қизлар кўмитаси раиси А.Т.Санбетова ахбороти

Институт матбуот хизмати Р. Жуманиёзов