Амалий машғулот назарий маълумотни онг-у шуурга жойлаш усули

Таълим жараёнини самарали олиб бориш, амалий машғулотларда талабаларнинг фаоллигини ошириш, уларни креатив фикрлашга ундаш ҳозирги кундаги дарсларга қўйиладиган асосий талаблардан биридир. “Ер тузиш ва ердан фойдаланиш” йўналиши 2 - босқич 204 - гурух талабалари билан Дурдона Мустафоева раҳбарлигида “Касбий психология” фанидан амалий машғулотлар ҳам айнан шу талаб асосида олиб борилмоқда.

 

Талабаларнинг ўз фикрларини теран баён этишлари, берилган топшириқларни ўзаро бахс-мунозара, ролли ўйинлар ва диспут каби педагогик технологияларга таянган ҳолда бажаришларига эришиш, қолаверса, талабаларнинг машғулотлардаги фаоллигини янада ошириш, уларда нутқ маданиятини юксалтириш ва мустақил ижодкорлик қобилиятини ривожлантириш асосий мақсад этиб белгиланган.

 ТИҚХММИ матбуот хизмати