Битирувчиларни  иш билан таъминлаш бўйича учрашув

“Электротехнологиялар ва электр жиҳозларидан фойдаланиш” кафедраси профессор-ўқитувчиларининг ва институт маркетинг бўлими бошлиғи Х.Хайитовларнинг ташаббуси билан “Узэнергоинженеринг” АЖ, “Тошшаҳарнур” ДУК, “BMKB Агромаш” АЖ, “Стандарт электротехника” МЧЖ, “ARTEL” ГК  корхоналари ҳамкорлигида “Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти” факультетининг 5430200-Қишлоқ хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш, 5111000-Касб таълими (Қишлоқ хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш) таълим йўналиши 2020-2021 ўқув йили битирувчилари билан учрашув бўлиб ўтди.

 

Учрашувга “Узэнергоинженеринг” АЖ корхонасидан ходимлар бўлими бошлиғи Х.Хамраев, бош директор ёрдамчиси У.Турдиев, “BMKB Агромаш” АЖ корхонасидан инновациялар бўлими бошлиғи Б.Чориев, “Стандарт электротехника” МЧЖ корхонаси директори ўринбосари Ш.Муртозаев,  “ARTEL” ГК ўқув маркази бошлиғи Ғ.Исаков ва т.ф.д., етакчи профессор А.Ивановлар битирувчи талабалар билан суҳбатлашди. Ушбу таълим йўналишида таълим олаётган талаба-ёшлари ўқиш давридаёқ тизимдаги корхона ва ташкилотларда амалиёт ўтаб, касб кўникмасига эга бўлмоқда. Кейинги йилларда анъанавий ўтказиб келинаётган мазкур ярмарка ёш мутахассисларни иш билан таъминлаш, корхона – таълим муассасаси – битирувчи ҳамкорлигини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Битирувчилар таклиф этилаётган иш ўринлари, корхоналар фаолияти билан танишди.

Корхоналардан келган масъуллар томонидан талабаларни ушбу корхоналаридаги мавжуд бўш иш ўринлари билан таништирдилар. Талабалар  битиргандан кейин ишга жойлашиш учун корхоналар томонидан берилган сўровномаларида иштирок этишди. Иштирокчиларни қизиқтирган саволларга мутахассислар атрофлича жавоб қайтарди.

 

"Электротехнологиялар ва электр жиҳозларидан фойдаланиш” кафедраси доценти Ў.Халиқназаров ахбороти

ТИҚХММИ матбуот хизмати