Адабиётга эътибор – маънавиятга, келажакка эътибор
Инсоният фақат илм-ма-рифат орқалигина саодатга эришади. Адабиёт миллийдир, у ҳар бир халқ маданиятининг таркибий қисми ҳисобланади. Халқнинг тарихий ҳаёти ҳамда руҳиятидаги хусусиятлар адабиётнинг миллийлиги мазмунини ташкил этади ва ўзига хос миллий шаклни юзага келтиради. Институтимизнинг “Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти” факултетининнг ТТТЕМ 1-курс талабалари гуруҳ мураббийлари А. Мустафоқулов ва А. Пардайевлар раҳбарлигида "Адиблар хиёбони"га ташриф буюрдилар. “Гарчи бу даргоҳга биринчи ташриф бўлмаса-да адибларнинг сиймоларини кўрган заҳоти онгимиз маънавий озуқа олади” - дейишди талабалар.
Дарвоқе, ижодкор олам ва одам ҳақида аввалгидан фарқли ўлароқ, соғлом фикрлаш, яъни адабиёт нуқтаи назаридан кўпроқ билишга интилади. Натижада оламни, одамни, уларнинг туйғуларини турлича ифодалайдиган бадиий асарлар яратиш - бугуннинг долзарб вазифасига айланди. Истиқлол адабиётида тасвирланаётган инсон ўзининг башарият, Ватан, эл-юрт олдидаги масъулиятини чуқур ҳис этган ҳолда намоён бўлмоқда. Демак, халқ ҳаётидаги истиқболли давр адабиёти юқори босқичга кўтарилди, унинг мазмун ва шакли янгиланди ҳамда бойиди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати