18 соатлик ўқув курси
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 11 февралдаги 87-03-622-сонли хати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг 2018 йил 24 декабрдаги 170-сон йиғилиш баёни билан тасдиқланган чора-тадбирлар режасининг III-бўлим, 4-банди ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 9-11 апрел кунлари Ўзбекистон Республикаси “Интеллектуал мулк Агентлиги” қошидаги ўқув маркази билан “Интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофазаси” мавзусида 18 соатлик ўқув курси ташкил этилди.
Мазкур шартнома асосида 2019 йил 10 апрел куни соат 13.30 да институтнинг АРМ видеоконференциялар залида “Интеллектуал мулк Агентлиги” қошидаги ўқув маркази Бош мутахассиси И.Абдурахмонов томонидан “Интеллектуал мулкни баҳолаш”, “Интеллектуал мулк объектларини бошқариш тамойиллари”, “Интеллектуал мулк объектларини тижоратлаштириш ва технологиялар трансфери” мавзуларида институт профессор-ўқитувчиларига 6 соатлик маъруза ҳавола қилинди.
Илмий-инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш бўлими бошлиғи М.Саримсақов ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов