Ошкора очиқ мулоқот
Холислик ва ошкораликка қаратилган давра суҳбатлари ва очиқ мулоқотлар катта аҳамиятга эга бўлиши табиий. Муаммоларнинг очиқ айтилиши ва уларнинг ечими ана шундагина ўз рўёбини кўрсатади. 11-апрел куни ГИМ факултети ҳамда ГМ факултетининг бир гуруҳ талабалари билан жамоат ташкилотлари ўртасида "Очиқ мулоқот" ташкил этилди. Унда, институт ёшлар етакчиси, ҳар иккала факултет ёшлар иттифоқи етакчилари иштирок этишди. Очиқ мулоқотда институтдаги, факултетдаги ўқув жараёни, таълим-тарбия ва муаммоли вазиятлар хусусида фикр юритилди. Талабалар очиқ мулоқотда 5 та энг долзарб факултетлардаги муаммоларни жамоат ташкилоти вакилларига айтиб ўтишди. Муаммолар, талабаларнинг фикрлари институт раҳбариятига тақдим этилади ва умумий йиғилишларда муҳокама этилади.
Институт матбуот котиб Раҳимбой Жуманиёзов маълумоти