Эътибор - эҳтиромга эшик, эъзозга бешик
Иккинчи жаҳон урушида қатнашиб фашизм устидан қозонилган ғалабанинг таъминланишида Ўзбекистондан кетган бир ярим миллиондан зиёд юрт фарзандларининг ҳиссаси борлигини ҳис этмаслик мумкин эмас. Фронт ва фронт ортида тинимсиз шижоат ҳам ўз рўёбини кўрсатгани аниқ. Шунинг учун ҳам уруш ва меҳнат фахрийлари ҳурматини жойига қўйиш миллий қадриятларимизнинг белгиси. 2019 йил 8 май куни институт талабалар ошхонасида институт раҳбарияти ва касаба уюшмаси қўмитаси томонидан 9 май - Хотира ва қадрлаш куни - умумхалқ байрами муносабати билан “Хотира - абадий, қадр - муқаддас” шиори остида байрам дастурхони ташкил қилинди. Байрам дастурхонига ҳозирги кунда нафақада бўлган иккинчи жаҳон уруши давридаги меҳнат фронти фахрийлари ҳамда 25 нафар институтда фаолият юритаётган фахрийлар учун институт талабалар ошхонасида миллий таом ош дамланиб, байрам дастурхони ёзилди.
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов