Фахрийлар доим эъзозда

2019 йил 8 май куни Тошкент вилояти, Паркент тумани, Олимжон Юнусов кўчасида истиқомат қилувчи Афғонистонда ҳарбий хизматда ҳалок бўлган ТИҚХММИ собиқ талабаси Олимжон Юнусовнинг, Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри Юмалоқ қўрғони Рамазон кўчаси 43 - уйда истиқомат қилган, ўз ҳарбий хизмат вазифасини бажараётган вақтда ҳалок бўлган кичик сержант Саидазимов Жанибек Умаралиевичнинг хонадонига ташриф уюштирилди.

Марҳум Олимжон Юнусовнинг отаси Собиржон Юнусов ва марҳум Ж.Саидазимовнинг хонадонида отаси Саидазимов Умарали ҳамда онаси Саидазимова Акжарканлар билан Ёшлар билан ишлаш бўйича  проректор Қ. Шавазов ва Ҳарбий кафедра бошлиғи Р.Минлишев ва Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими методисти К.Эшболтаевлар учрашиб, уларга “9 май - Хотира ва қадрлаш куни” байрами  муносабати билан совға - саломлар улашилди.

Ушбу ташрифлар давомида бир пиёла чой устидаги суҳбатларда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг «Ҳеч шубҳасиз, Ватан олдидаги бурчини адо этиш чоғида юртимиз озодлиги, халқимизнинг бугунги тинч ва осойишта ҳаётини таъминлаш йўлида ҳалок бўлган мард ва жасур ўғлонларимизнинг азиз хотирасига эҳтиром кўрсатиш биз учун ҳам фарз, ҳам қарздир», деган фикрлари уларга куч бағишлаб, эртанги кун, фарзандлар келажагига ишонч билан яшашга ундаётганлигига яна бир бор амин бўлдик.

 

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов