Устоз-шогирдлик анъанаси - тараққиёт тантанаси
Институтимиз ўқув илмий марказида «Устоз - шогирд» анъанасига мувофиқ тадбир ташкил этилди. Институтимизнинг ўқув илмий марказида Инженерлик геодезияси фанидан «Гидромелиоратив ишларни меҳанизасиялаш» факультети 2 курс талабалари дала ўқув амалиёти олиб бораётган жараёнга Геодезия ва геоинформатика кафедраси ёши улуғ профессор ўқитувчилари ташриф буюришди. Ташрифдан мақсад институтимизда йиллар мобайнида анъанага айланган «Устоз -шогирд» тизимини янада юксалтириш ва талабалар ўртасида илм олишга бўлган меҳр- муҳаббатни оширишдан иборат. Ташриф чоғида устозларимиз Пажапбоев М. ва Мусаев И. томонидан талабаларга Инженерлик геодезияси фанидан керакли маслаҳатларни беришиб талабаларни амалиёт пайтидаги геодезик ишларини кўздан кечиришди. Талабалар томонидан устозларга миннатдорчилик билдирилди.
« Геодезия ва геоинформатика» кафедраси ўқитувчиси Ўткир Исломов ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов