Фотограмметрия фанидан кўчма амалиёт машғулоти ташкил этилди
Ер ресурсларини бошқариш факултети 3 курс талабаларига Геодезия ва геоинформатика кафедраси ўқитувчиси Исломов Ўткир бошчилигида Фотограмметрия фанидан Марказий аэрогеодезия корхонасида кўчма амалиёт машғулот ташкил этилди. Ҳозирги кунда Фотограмметрия фани кичик майдонларни сёмка қилишдан тортиб то космик кемалардан ва суъний йўлдошлар ёрдамида планетани ўрганишгача бўлган масофани босиб ўтди. Талабалар амалиёт машғулотида корхона мутаҳасислари тамонидан соҳада олиб борилаётган айросёмка ишларини замонавий компютер технологиялари ёрдамида кўрсатиб беришди. Ундан ташқари ерни масофадан зондлаш ҳозирги кунда кенг қўлланилаётга ва керакли маълумотларга эга бўлиш тўғрисида ҳам талабаларга керакли малумотлар беришди. Талабалар тамонидан корхона мутаҳасисларига миннатдорчилик билдиришди ва келгусида талабалар ўзларини ишлаб чиқаришда кенг умкониятлар кутаётганлигидан ҳурасандлигини айтишдилар.
“ Геодезия ва геоинформатика” кафедраси ўқитувчиси Ўткир Исломов ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов