Мозийга меҳрли қалб
Кўриш ва кузатиш ҳамда билиш ва англаш инсоннинг маърифий дунёсини бойитади, воқеликка ўзгача назар билан қараш ҳиссини шакллантиради. Бу борада тарихий қадамжо ва музейларга бориш ва танишишнинг имконияти катта. Талабаларнинг музей ва турли зиёратгоҳларга бориши анъана тусини олаётгани қувонарлидир.
Жорий йилнинг 9 ноябр куни "Ер ресурсларини бошқариш факультети" 4 - босқич 8-гуруҳ талабалари ёзувчи Сергей Петрович Бородин музейига ташриф буюрдилар. Музей директори саньатшунос Гулчеҳра Обидова С. Бородиннинг ҳаёти ва фаолияти тўғрисида маълумотлар бериб ўтди. Шунингдек, тарихий романлари билан машҳур ва манзур бўлган ёзувчининг ҳаёт йўли борасида қизиқарли ва ибратли маълумотларни келтириб ўтдилар. Унинг романлари қайсидир маънода мозий муҳри, тарихга ошна ва ташна қалб ўрнида доимо ёдимизда сақланажак. Саёҳат, музейдаги экспонатлар талабаларда ёрқин таассурот қолдирди.
Гуруҳ мураббийлари Зулфия Хафизова ва Абдуғани Муқумовлар ахбороти
Институт Матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов