Сайр-у саёҳатда илм-у маърифат
Зиёратнинг замирида сайру саёҳат ва унинг негизида илму маърифат ва хотирот туради. Самарқандга қилинган сафарда ана шу туйғу ҳукмронлик қилди дейиш мумкин. “8 декабр - Конституция куни” ҳамда “Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни” байрамлари муносабати билан жорий йилнинг 8 декабрь куни "Олий математика" кафедраси профессор-ўқитувчилари Самарқанд шаҳрига саёҳат уюштиришди. Сафар давомида Самарқанд шаҳридаги зиёратгоҳ жойларга ҳамда мамлакатимиз Биринчи президенти Ислом Каримовнинг мақбарасини зиёрат қилишди. Саёҳат кўпчиликда илиқ таассурот қолдирди.
"Олий математика" кафедраси ассистенти Ф.Тураев ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов