Табрик тараддудида

     Янги йил яхшилик, янгилик ва айни пайтда ҳар бир инсон учун ҳисобот, масъуллик ҳамда мажбурият демакдир. Янги йилни янгича дунёқараш, янги Ўзбекистон руҳи ва шукуҳи билан кутиб олишнинг ҳикмати ўзгача. Бу бир-бировимизга самимий муносабат, дилдан қилинган ҳаракат билан боғлиқ. Худди шу мақсад билан СХТЭ ва Б факультети декани ва “Инглиз тили” кафедраси ўқитувчилари байрам муносабати билан ТТЖда яшовчи талабаларни табриклаб озиқ-овқат маҳсулотлари билан ҳолидан хабар олишди. Кайфиятлари кўтаринки, руҳияти тетик талабаларнинг ўқишга бўлган меҳри яна бир карра ошганлигини ҳис этмаслик мумкин эмас.

ТИҚХММИ  матбуот хизмати