Аудиториядан ишлаб чиқаришга (5+1)
ТИҚХММИ “Электротехника ва мехатроника” кафедраси ҳақида “Ўзстандарт” агентлиги Ўзбекистон Миллий Метрология институти ўртасида ҳамкорлик алоқалари яхши йўлга қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8-октябрдаги ПҚ 5847-сонли фармонига биноан 5+1 тизимидаги таълимни амалга ошириш мақсадида “5313200 - Техника ва технологияларнинг техник экспертизаси ва маркетинги (Электр ва электрон техникалар)” таълим йўналиши 3-босқич 312-гуруҳ талабалари навбатдаги амалий дарсларни агентлик лабораториясида олиб борилмоқда. Ушбу корхонада “Электротехника ва мехатроника” кафедрасининг филиали ташкил этилиб лаборатория ва амалий дарслар замонавий жиҳозлар ёрдамида олиб борилмоқда. ТИҚХММИ ва “ЎзСтандарт” агентлигининг ўзаро келишуви асосида 11.02.2020й санада “Э ва М” кафедрасининг 312-гуруҳ талабалари амалий дарсларни “ЎзСтандарт” агентлиги лабораториясида ўтказди.
"Электротехника ва мехатроника" кафедраси ассистенти А.Пардаев ахбороти
Институт матбуот хизмати Р. Жуманиёзов