Huawei компанияси вакиллари  муборакбод этилди

Хитой уч минг йиллик бой тарихга эга мамлакат бўлиб, ҳозирда замонавий техника ва технологиялар ишлаб чиқариш бўйича илғор мамлакатлардан ҳисобланади. Бугун Хитой Халқ Республикасининг календари бўйича янги йил нишонланади. Шу муносабат билан, институтимиз раҳбарияти ташаббуси билан Huawei компанияси раҳбарияти ва вакилларини табриклаш учун институтимизга таклиф этилди.

Huawei компаниясининг маркетологи Александр Шинни бизнес-ланчга таклиф этилди. Учрашувда кўплаб ўзаро ҳамкорлик йўналишлари, жумладан, институтнинг ўқув полигонида ақлли хўжалигини жорий қилиш бўйича батафсил келишиб олинди. Шунингдек, институтда ўрнатилган дата-центрдан фойдаланиш бўйича Huawei компанияси вакиллари томонидан мастер класс ўтказиб бериш учун келишувга эришилди. Учрашув дўстона ва самимий тарзда ўтказилди.  Учрашув сўнггида, Huawei компанияси раҳбарияти ва вакилларига янги йил байрами муносабати билан эсдалик совғалари тақдим этилди.

ТИҚХММИ матбуот хизмати