Темурийлар тарихи давлат музейига ташриф
Давлатимиз мустақиллигининг биринчи кунлариданоқ, асрлар давомида аждодларимиз яратган улкан, бебаҳо маънавий ва маданий меросни тиклашга катта аҳамият берилди. Ўзбекистон халқи ўз тарихини тиклаш, ҳақсиз унутилган номларни, жаҳон ривожланишида муҳим роль ўйнаган тарихий шахсларни ёруғликка чиқариш имкониятига эга бўлди. Моҳир саркарда ва сиёсатчи, ислоҳотчи, савдо-сотиқ, ҳунармандчилик илм-фан ва маданият ҳомийси бўлган Амир Темур ана шундай шахслар қаторида турарди. Шунга асосан Биринчи Президентимизнинг фармони билан 1996 йил Амир Темур йили деб эълон қилинди ва унинг 660 йиллик юбилейи республикамизда кенг нишонланди. 1996 йилнинг 14 мартида эса Темурийлар тарихи давлат музейи биносини барпо этиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг қарори эълон қилинди.
Музей халқимиз ва хорижий мамлакатлардан ташриф буюрган меҳмонлар иштирокида 1996 йилнинг 18 октябрида тантанали равишда очилди. Мустақиллик шароитида Ўзбекистонда янгидан янги музейлар ташкил этилиб, бугунги маданий ҳаётимизнинг узвий қисмига айланди. Уларнинг ичида Темурийлар тарихи давлат музейининг ташкил этилишини жаҳоншумул воқеа деб баҳолаш мумкин. Шундай экан, зиёрат билиш ва англаш бобида катта маълумотлар манбаидир. Ватанимиз ифтихори буюк саркарда, соҳибқирон Амир Темурнинг ҳаёти ва юришлари, марказлашган давлат учун олиб борган саъйи ҳаракатлари билан талаба ёшларни яқиндан таништириш, бобомиз буюк саркарда сиймосида ёшлар қалбида ватанга бўлган муҳаббатни янада кучайтириш мақсадида жорий йилнинг 11-мартида “Ер ресурсларини бошқариш” факультетининг 410-гуруҳ талабалари гуруҳ мураббийси З.Хафизова раҳбарлигида Темурийлар тарихи давлат музейига cаёҳат уюштиришди. Талабалар олам-олам таассуротларга эга бўлишди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати