“Сувсоз” Давлат унитар корхонасида амалиёт дарслари
2019 йил 11.07.2019даги ПҚ-4391-сонли “Олий ва ўрта махсус таълим тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги , 2019 йил 9 октябрдаги “Сув ресурсларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4486-сон қарорлари асосида қарорларини ижроси бўйича билан Республикамиз ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун олий маълумотли мутахассисларни тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт тармоқлари, фан ва ижтимоий соҳани ривожлантириш эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда таълим йўналишлари ва мутахассисликларини оптималлаштириш, ишлаб чиқариш ва бошқа корхоналарда талабалар амалиётини ташкил этиш, олий таълим муассасаларида илмий-тадқиқот ишларини самарали ташкил этиш, тадқиқот натижаларини амалиётга кенг жорий этиш, илмий ишланмаларни тижоратлаштириш, олий таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг ўзаро мустаҳкам интеграциясини таъминлаш, илмий-тадқиқот ишларига иқтидорли ёшларни кенг жалб этиш ҳамда уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида “Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш” кафедраси профессор-ўқитувчилари билан “Сувсоз” Давлат унитар корхонасининг инженер-техник ходимлари билан бирга «Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти» факультети 5311000-«Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш (сув хўжалигида)» йўналишидаги 2-4 курс талабаларини амалий дарсларини 5+1 ўқув лойихаси доирасида ТЖИЧАБ йуналиши 2, 3 боскич талабалари учун “СувСоз” ДУК тегишли ичимлик суви насос станциялари, Салар тўйинтириш ва сув тозалаш иншоати объектларида 2019 йил октябр ойидан бошлаб хафтанинг бир кунида амалий дарсларни ўтиб келишмоқда. Ишлаб чикаришдан бош мухандислар Б.Исматов, У.Маликов талабалар билан амалий машғулотлар олиб боришмокда.
ТИҚХММИ матбуот хизмати