Раҳбар ходимларнинг малакасини ошириш
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти “Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш” тармоқ марказида Марказий Осиё минтақавий экологик марказнинг “Вода образование и сотрудничество в Центральной Азии” (Smart Waters) лойиҳаси доирасида жорий йилнинг 10 март куни Қирғизистон Республикаси Сув хўжалиги раҳбар ходимларининг малакасини ошириш курслари бошланди.
(Smart Waters) лойиҳаси доирасида ташкил этилаётган малака ошириш курслари очилиши маросимида сув хўжалиги вазирлиги, сув ресурслари ва сувдан фойдаланиш бошқармаси бош мутахассиси Н.Мадибоев ТИҚХММИ Халқаро ҳамкорлик бўйича проректор А.Салохиддинов, “ПКҚТ ва УМО” ТМ деректори Ғ.Бекмирзаев хамда Қирғизистон Республикасидан ташриф буюрган сув хўжалик раҳбар ходимлари лойиҳа доирасида ташкил этилаётган ушбу курсларнинг аҳамиятга тўхталиб лойиҳани амалга ошириш билан Ўзбекистон ва Қирғизистон сув хўжалиги соҳаси мутахасислари ўртасида ўзаро тажриба алмашиши, икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришдаги аҳамиятига алоҳида урғу берилди. Малака ошириш курслари 10-апрелгача давом этади. Малака ошириш жараёнига институтнинг тажрибали профессор-ўқитувчилари соҳанинг етук мутахассислари жалб этилган. Курс давомида мамлакатимизнинг сув хўжалиги объектларига кўчма машғулотлар Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор жойлари, маданият ва маърифат ўчоқларига ташриф режалаштирилган.
TIQXMMI матбуот хизмати