Очиқ маъруза дарси

Назарий ва қурилиш механикаси кафедрасининг катта ўқитувчиси Тошматов Элёр Собировичнинг 2019 йил 10 апрел Б-325 аудиториасида  Каспий таълим Гидротехника иншоотлари ва насос станцияларидан фойдаланиш йўналиши 2 босқич 12 гурух талабаларига  ўтказилган  “Материаллар қаршилиги”  фанида  “Балкаларнинг эгилиш хақидаги умумий мулохазалар. Соф эгилиш,  кундаланг эгилиш, текис эгилиш. Таянч реакцияларини топиш” мавзусидаги очиқ маъруза дарсида Балкаларнинг эгилиш хақидаги умумий мулохазалар, уларни ҳисоблашнинг амалиётда кенг тарқалган усуллари ва уларнинг қўлланилиши тартиби кўрсатиб берилди. Бунда маърузачи эгилишга ишлаётган балкани аниқ кўприклар мисолида тушунтириб  берди, уларнинг афзаллик ва камчиликларига урғу бериб ўтди. Маъруза давомида айтилган фикрлар аниқ мисоллар билан тўлдириб борилди. Маъруза вақтида матнга мувофиқ слайдлар кўрсатиб борилди, талабаларга тарқатма материаллар берилди ва педагогик технологиялардан ҳам фойдаланилди.  Ахборот технологияларидан фойдаланиб “Эпюры” номли дастур ёрдамида балканинг эгилишига мисол ечилди. Маъруза жараёни ўқитувчи ва талабалар ўртасидаги фаоллик билан олиб борилди. Маърузачи талабаларнинг барча саволларига қисқа, аниқ ва тушунарли жавоблар берди. Машғулот қисқа блиц-сўрови ва ассесмент бахолаш орқали талабалар билимини баҳолаш билан якунланди. Очиқ маъруза дарсда ТАҚИ доценти С.А.Абдукадыров ва институтимизнинг профессор-ўқитувчилари иштирок этишди.