ТИҚХММИда яна бир тренинг

Ҳаммамизга маълумки, бугунги кундаги замонавий мутахассислар олдида турган энг асосий талаблардан биттаси бу табиий жараёнларни моделлаштиришни программалаштириш ва ўзлаштиришдир. Шу мақсадда 8-11 апрель 2019 йил давомида институтимиз ҳудудида жойлашган инновацион кластерда SWAT-  soil and water assessment tool for hydrology and Water Resource Management мавзуси билан гидрологик моделлаштириш программаси бўйича тренинг машғулотлари ўтказилди.

Унда институтимиз магистрантлари ва ўқитувчилари шунингдек, IWMI ҳамда Ўзгидрометдан мутахассислар иштирок этишди. Тренингни Шри-Ланкалик гидролог мутахассис доктор Лал Мутуватта олиб борди. Тренинг жараёнида иштирокчилар жуда кўплаб саволларига жавоб олишди.

"Гидрология ва гидрогеология" кафедраси ассистенти С.М.Қодиров ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов