Ардоқли шоир ёш авлод хотирасида

Абдулла Орипов ўзбек адабиётини янги босқичга кўтарган нодир истеъдод соҳиби, унинг юксак бадиий, теран ва чуқур фалсафий шеърлари хаттоки ёшлар кўнглидан чуқур жой олган, десак муболаға бўлмайди. ГМ 418 гурух талабалари ва мураббий Д.Мустафоева биргаликда институтда барпо этилган Абдулла Ориповнинг ижод музейига ташриф буюрдилар. Абдулла Ориповнинг хаёти ва ижодига бағишлаб янги барпо этилган музейда шоирнинг миллий адабиётимиз, маданиятимизнинг юксалишига қўшган улкан хиссасини акс эттирувчи китоблар, муаллифнинг ижод ускуналари, қолаверса ижодий ҳаётидаги фойдаланган хар бир деталлар ва аксессуарлар дид билан кўрсатилган.

Шоирнинг ижодидаги мавзулар ҳаётнинг ўзи каби ранг-баранглиги билан ажралиб туради. Айниқса, шоир шеърларининг хар бир сатридаги халқона ҳикмат ва фалсафа, бетакрор топилмалар шоирнинг барча шеърларини севиб ўқишга ундайди. Абдулла Ориповнинг асарларида эзгулик ва ёвузлик, шавқат ва мехрсизлик, инсон ва табиат, уруш ва тинчлик, аждодлар ва авлодлар ва бошқа шу каби ҳаётий муносабатлар етакчи мавзулар хисобланади. Ташриф чоғида талабалар шоирнинг хаёт ва ижод йўллари, ёзилган ноёб китоблари ҳамда дунё бўйлаб қилган саёхатларига шерик бўлдилар.

 

ТИҚХММИ матбуот хизмати