Мактабларга ташриф!

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини меҳанизациялаш муҳандислари институти ҳамда Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактабларида таълим сифати ва ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ошириш ва методик қўллаб-қуватлаш мақсадида, Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти факультети “Электротехнологиялар ва электр жиҳозларидан фойдаланиш” кафедраси профессор-ўқитувчилари доцент А.Бердишев, катта ўқитувчи А.Турдибоев, ассистент Ш.Юсупов, лаборатория мудири Р.Рахматуллаевлар Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани 41-мактабнинг 10-11 синф ўқувчилари билан учрашув ўтказишди. Учрашувда кафедрадаги мавжуд йўналишлар бўйича маълумотлар берилиб, кўчма лаборатория қурилмаларини олиб бориб дарс машғулотлари ўтиб беришди. Бундан ташқари талабаликка қабул қилинган ўқувчиларнинг имкониятлари тўғрисида ҳам маълумотлар беришди.

Институтнинг  чет давлатлар билан ўзаро ҳамкорлик шартномалари ва меморандумлари мавжудлиги яхши натижаларга эришган талабалар шу давлатларда ўқишни давом эттириш, шу билан биргаликда икки томонлама дипломларга эга бўлиш имконияти мавжудлиги тўғрисида сўз юритилди. Шундан кейин ўқувчилар билан савол-жавоб ўтказилиб фаол иштирок этган ўқувчилар кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

 

 

Электротехнологиялар ва электр жиҳозларидан фойдаланиш кафедраси доценти Ў.Халиқназаров ахбороти.
ТИҚХММИ матбуот хизмати