Буюк саркардага бағишланди
9 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий судида "Қитъаларни титратган буюк саркарда" мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Олий суднинг судьялари ва бошқа ходимлари иштирок этдилар. Унда ТИҚХММИ "Гуманитар фанлар" кафедраси мудири, т.ф.д. Ш.М. Ўлжаева Амир Темурнинг Марказий Осиё ва жаҳон халқлари учун кўрсатган буюк хизматлари, унинг давлат бошқарув асослари, суд-ҳуқуқ тизимлари, хусусан ўша пайтдаги қозиликлар ва уларнинг ишлаш принциплари, Амир Темурнинг лидерлик роли, геостратегияси ва тактикалари, ташқи сиёсати ва дипломатияси, илм-фан ва маданият ҳомийси сифатидаги роли ва ўрни, бунёдкорлиги ва бошқа фаолиятлари хусусида маъруза қилди. Маъруза сўнгида қизиқарли савол-жавоблар бўлиб ўтди.
“Гуманитар фанлар” кафедраси ўқитувчиси Б.Муқимов ахбороти
ТИҚХММИ матбуот хизмати