Амир Темур – фахримиз, ғуруримиз

Амир Темур таваллудининг 685 йиллиги муносабати билан, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Ижтимоий фанлар факультети "Фуқаролик жамияти ва ҳуқуқ таълими" кафедраси ташаббуси билан “Амир Темур – фахримиз, ғуруримиз” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. 

Тадбирда темурийшунос олима, ТИҚХММИ “Гуманитар фанлар” кафедраси мудири, т.ф.д., профессор Шоҳиста Ўлжаева ва “Фуқаролик жамияти ва ҳуқуқ таълими” кафедраси кафедра профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба-ёшлар иштирок этишди. Тадбирда саҳна чиқишлари намойиш этилди, мавзу юзасидан кўплаб маълумотлар етказилди. Фаол иштирок этган талаба-ёшлар китоблар билан тақдирланди. 

“Гуманитар фанлар” кафедраси ўқитувчиси Б.Муқимов ахбороти

ТИҚХММИ матбуот хизмати