Тарғибот ишлари давом этади…

2021-йил 10-июн куни Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани халқ талими бўлимига қарашли 68-умумталим мактабида бўлиб ўтган “ТАЛАБАЛИККА БИР ҚАДАМ” шиори остида ўтган тадбирда институтимиз жамоаси номидан Иқтисодиёт кафедраси доценти У.С.Сангирова ҳамда Институт Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ҳодими М.Б.Баратовлар иштирок этиб битирувчи ёшларга институтимиз ҳақидаги дастлабки маълумотлар, институтимизда яратилган шароит ва имкониятлар билан ўртоқлашдилар. Тадбир сўнгида ёшлар устозлардан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.

Шунингдек тадбирда қатнашган ота-оналар ҳам ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар. Тадбирда иштирок этган битирувчи ўқувчиларнинг аксарияти Қабул жараёнлари бошлангач албатта Тошкент ирригатция ва қишлоқ хўжалигини механизатциялаш муҳандислари институтига хужжат топширишларини айтдилар ва биргаликда эсдалик учун суратга тушдилар.

 

ТИҚХММИ матбуот хизмати