ТИҚХММИда стартапларнинг йўлга қўйиш бўйича музокаралар

Германиянинг халқаро ҳамкорлик ҳамжамияти (GIZ)нинг экспертлари Franziska Tade ва Eileen Trenkmann ТИҚХММИда стартапларнинг йўлга қўйиш бўйича эркин тарзда суҳбат олиб борилди. Учрашувни илмий ишлар бўйича проректор Т.З.Султанов очиб берди ва институтнинг фаол илмий ходимларини таништириб ўтишди. Музокарада институтда йўлга қўйилган стартапларни саралаш жараёнлари ва уларни жорий этиш муаммолари ҳақида суҳбатлашишди. Суҳбат эркин тарзда ўтгани боис олмон экспертларида ижобий таассурот қолдирди. Музокара давомида институт қошида тадбиркорлик бўйича қўшма дипломли дастурни жорий этиш имконияти хусусида суҳбатлашишди. GIZ билан илмий ишлар бўйича кенг қамровли ҳамкорлик қилиш бўйича ўзаро келишиб олинди.

      Институт Матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов