Ҳамкорлик ришталари
Ўзбекистон Республикаси Президентининг №3117-сонли қарорига асосан ташкил этилган «Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги конструкторлик-технологик маркази»да Жанубий Корея Республикаси билан ҳамкорликдаги грант дастури асосида Корея Республикасининг етакчи илмий тадқиқот муассасалари CAMTIC (Mechatronics Advanced Technology Institute for Commerzalitation KIAT (Korea Institute for Advancement of Technology), Jeonbuk Techno Park (JBTP) ва Корея савдо, саноат ва энергетика вазирлиги (Ministiry of Trade, Industry and Energy) билан ҳамкорлик асосида доимий равишда ташкил этилиб келаётган ўқув курсларининг навбатдаги босқичи ўтказилди.
Мазкур курслар 2 ҳафта давом этиб маъруза ва амалий машғулотларни Кореядан ташриф буюрган профессор ўқитувчилар олиб боришди. Биринчи ҳафтадаги «CNC Machining» бўйича маъруза ва амалий машғулотларни профессорлар Донгван Оҳ ва Жунгҳо Леэ олиб боришган бўлса «Electrical, hydraulic and pneumatic system» бўйича машғулотларни эса электрик, пневматик ва гидравлик ускуналар ишлаб чиқариш бойича дунйода машҳур Германиянинг «Festo» компанияси мутахассислари Жаевон Чои ва Тайун Кимлар олиб боришди.
Қувонарли томони шундаки, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг докторанти Ахмедов Шерзодбек ва бир гуруҳ талабалари ҚХМ факултетининг 304-гуруҳ талабаси Рўзибоев Собир ва ушбу факултетнинг сиртқи бўлими 1-босқич талабаси Ишматов Ўктам, ҚСХEТ факултети 301-гуруҳ талабаси Мансуров Зуҳриддин ва ГИМ факултети 302-курс талабалари Осаров Шоҳжаҳон, Жураева Набира, Ҳабибуллаева Таманнолар ҳам ушбу курсларда фаол қатнашишди.
Улар ўзларининг билимларии, хорижий тилларда бемалол сўзлаша олишлари билан хорижлик мутахассисларнинг ҳам этирофларига сазовор бўлишди ҳамда уларга таълим бераётган устозларига, институт раҳбариятига миннатдорчилик рамзи сифатида институт номига ҳам сертификат тақдим этилди. Институт талабаларини, қизиқувчиларни курсларга жалб этган инсон эса ТИҚХММИ докторанти Ахмедов Шерзодбек бўлиб, масъул "Қишлоқ хожалик машинасозлиги конструкторлик маркази"нинг директор оринбосари Ибодуллаева Лобархондир.
Ҳамкорлик ришталари мустаҳкам бўлиши тараққиётимизга ўзининг ижобий таъсирини ўтказмасдан қолмайди.
Институт Матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов