"Бешта ташаббус платформаси"

2020 йилнинг 12 февраль куни Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Р.Чориев, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи З.Ҳайдаров, "Геодезия ва геоинформатика" кафедраси ассистенти С.Ҳикматуллаевлар Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтига ташриф буюришди. Ташрифдан мақсад бугунги кунда талаба-ёшларимиз тарбиясида тобора муҳим ўрин эгаллаётган "Беш ташаббус" юзасидан мазкур олий таълим муассасасида яратилган шарт-шароитлар билан танишиш бўлди. Ташриф давомида институтнинг Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Б.Ҳусанов ҳамроҳлик қилиб "Беш ташаббус" доирасида амалга оширилаётган ишларни ноанъанавий тарзда, яъни "Бешта ташаббус платформаси" кўринишида ташкил қилингани,  шунингдек, талабалар дарс давомида ва дарслардан кейин ҳам мазкур платформада ўзлари аъзо бўлган тўгаракларда шуғулланишлари, кутубхонадан фойдаланиши, шу ернинг ўзида жойлашган фаоллар зали ҳамда спорт мажмуасидан фойдаланиш имконияти мавжудлигини айтиб ўтди. Ташриф якунида институт ректори, профессор Ғ.Мухамедов мазкур ташрифдан мaмнун эканини айтиб институтларимиз ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада кучайиши учун тилак билдирди.   

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи З.Ҳайдаров ахбороти